АсосийЖамият

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Томошабинларга “Севгинатор” фильми орқали қадрдон бўлган актриса 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

'Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда хонанда Манзура инстаграм саҳифасида маълум қилди.

Кўпчилик томошабинлар Шафоат Раҳматуллаевани “Севгинатор” фильмидаги роли орқали танийди. Актриса Шафоат Раҳматуллаева 1941 йилнинг 4 январида Қўқон шаҳрида дунёга келган. У Қўқон давлат мусиқали-драма театрида фаолият юритган. 

Маълумот учун, актриса ижоди давомида “Масхарабоз”, “Севгинатор 1, 2”, “Эр бермоқ - жон бермоқ”, “Чашма”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Фидоийлар”, “Пойга”, “Мафтун бўлдим”, “Элпарвар”, “Сеҳрли қалпоқча 1, 2”, “Ҳоким бува” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабин меҳрини қозонган.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардилик билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар