АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

Икки давлат раҳбари Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

'Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳудудий яхлитлигини тиклаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини юксалтиришдаги тарихий ролини алоҳида таъкидлади.

Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Жорий Икки томонлама ҳамкорликни жадал ривожлантириш йилида биргаликда қилинган ишлар самарали бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми юқори суръатда ўсиб бормоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари фаол босқичда. Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Россияга етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:51

    Шавкат Мирзиёев Россияга етиб борди

    Ўзбекистон Президентини Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    '"Чиқинди учун пул тўламаганлар қоронғуда ўтирадими?'ning rasmi

    Сиёсат 24.12.2024 15:39

    "Чиқинди учун пул тўламаганлар қоронғуда ўтирадими?

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади.

    'Шавкат Мирзиёев Путиннинг таклифига биноан Россияга боради'ning rasmi

    Сиёсат 24.12.2024 09:21

    Шавкат Мирзиёев Путиннинг таклифига биноан Россияга боради

    Ўзбекистон Президенти МДҲ ва ЕОИИ саммитларида кузатувчи мақомида иштирок этади.

    'Ҳокимликларга қатор молиявий имконият ва ваколатлар берилди'ning rasmi

    Сиёсат 23.12.2024 10:19

    Ҳокимликларга қатор молиявий имконият ва ваколатлар берилди

    Бу бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 21.12.2024 18:29

    Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади

    Аввалроқ, Германияда теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.