Франция пойтахти Париж шаҳридаги Эйфел минорасида ёнғин юз берди. Воқеа жойида бўлган барча одамлар зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.
Хабар қилинишича, минора ҳозирда ташриф учун ёпиқ. Ёнғин миноранинг биринчи ва иккинчи қаватлари орасидаги лифт шахтасида бошлангани тахмин қилинмоқда.