АсосийЖамият

Айрим мактаб ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаш такомиллаштирилади

Бу бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

'Айрим мактаб ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаш такомиллаштирилади'ning rasmi

“Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПҚ-226-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш;

спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини белгилаш;

спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш;

ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.

    Бошқа янгиликлар