Зомин аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатиб турганини маълум қилди.
Қайд этилишича, аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Хабарда ишлар қачон якунланиши маълум қилинмаган, бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.