АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди.
Маълум бўлишича, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 баробарга кўп.
Қайд этилишича, жами 271,5 мингга яқин чет эл фуқароси АҚШдан депортация қилинган бўлиб, бунда ўзбекистонликлар сони бўйича Россия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа қатор давлатлардан (Россия − 464, Афғонистон − 132, Тожикистон − 77, Қирғизистон − 69, Украина − 53, Арманистон − 27, Қозоғистон − 23, Озарбайжон − 13, Туркманистон − 5) олдинда.
Аввалроқ Дональд Трамп 11 млн мигрантни мамлакатдан депортация қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.