Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигига Эркин Муҳитдинов директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
У турли банкларда ишлаган, 2017 йил июнида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 2023 йил августида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокими, 2024 йил майида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлигидан фаолиятидаги камчиликлар учун бўшатилган.
Ҳозирга қадар Экология вазирлигининг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.