АсосийЖамият

Нукусда ФВВ ҳарбий хизматчиси 5 кишини пичоқлади

Бир киши вафот этди.

'Нукусда ФВВ ҳарбий хизматчиси 5 кишини пичоқлади'ning rasmi

Қорақалпоғистонда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар 5 нафар фуқарони пичоқлагани айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uzʼга маълумот берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 январь куни Нукусда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар ҳарбий қисмдан чиқиб кетиб, маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан эшиги очиқ турган хонадонга кириб ухлаб ётган 5 нафар фуқарони сабабсиз пичоқлагани ва бунинг оқибатида жабрланувчиларнинг бир нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 2005 йилда туғилган гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Жабрланувчиларнинг 1 нафари вафот этган, қолган 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борлимоқда.

    Бошқа янгиликлар