АсосийДунё

Трампга 10 январь куни ҳукм эълон қилинади

Маълум қилинишича, Трамп судда шахсан ёки онлайн тарзда чиқиш қилиши мумкин.

'Трампга 10 январь куни ҳукм эълон қилинади'ning rasmi

Бу ҳақидаги тегишли ҳужжат Ню-Йорк судининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинди. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг актриса Сторми Дениелсга пул тўлашда Trump Organization молиявий ҳужжатларини сохталаштиргани бўйича ҳукм 10 январь куни эълон қилинади, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 

Қайд этилишича, Трамп судда шахсан ёки онлайн тарзда чиқиш қилиши мумкин. Ҳужжатда таъкидланганидек, 20 январь куни Трампнинг инаугурацияси олдидан ҳукм чиқариш қарори "қасамёддан кейин судланувчи президентлик дахлсизлигига эга бўлиши" билан боғлиқ.

Аввалроқ, 16 декабрь куни Ню-Йорк суди Трампга нисбатан унинг актриса Сторми Дениелс билан муносабати бўйича чиқарилган айблов ҳукмини бекор қилишдан бош тортган эди. 

Айбловга кўра, Трамп 2006 йилда актриса Сторми Дениелс билан яқин муносабатларда бўлган, 2016 йилда эса унинг адвокати Майкл Коэн маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги келишув эвазига актрисага 130 минг доллар тўлаган. Президентликка сайланганидан сўнг, Трамп адвокатининг молиявий харажатларини қоплайди ва буни юридик тўловлар сифатида яширади. Чекларнинг умумий миқдори 420 минг долларни ташкил этган.

Май ойида ҳакамлар ҳайъати Трампни молиявий фирибгарликда айбдор деб топди. Сайланган президентнинг ўзи бу уюштирилганини, унинг ортида ҳозирги давлат раҳбари Жо Байден турганини ва у ўтган сайловларда ўзининг асосий рақибидан шу йўл билан қутулмоқчи эканини айтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жанубий Корея полицияси президентни ҳибсга олишдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 22:50

    Жанубий Корея полицияси президентни ҳибсга олишдан бош тортди

    Коррупцияга қарши тергов бошқармасининг Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерининг амал қилиш муддати бугун тугади.

    'Хитой ва АҚШ муносабатларида кенг кўламли инқироз ва можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 20:15

    Хитой ва АҚШ муносабатларида кенг кўламли инқироз ва можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин

    Бу ҳақда Россия Фанлар Академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти ҳисоботида маълум қилинган.

    'Исроил Бразилияда терговга тортилган собиқ аскарини қочиб кетишига ёрдам берди'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 20:12

    Исроил Бразилияда терговга тортилган собиқ аскарини қочиб кетишига ёрдам берди

    Маълумотларга кщра, Исроил ҳукумати Бразилияда уруш жиноятлари учун терговга тортилган собиқ ЦАХАЛ аскарига қочишга ёрдам берган.

    'Трампнинг рафиқаси ҳақида филм суратга олинади'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 16:21

    Трампнинг рафиқаси ҳақида филм суратга олинади

    Премера 2025 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган.

    '"Олтин глобус-2025" ғолиблари аниқланди'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 15:42

    "Олтин глобус-2025" ғолиблари аниқланди

    Лос-Анжелесда кино соҳасидаги нуфузли "Олтин глобус" мукофотлари топширилди.