АсосийЖиноят

Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Юк автотранспорт воситасида 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланган.

'Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлаб турувчи Тошкент вилоятида жойлашган “Яллама” чегара постида пневматик қурол ва 1 500 дона ўқни яширинча олиб киришга уринган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, чегара пости орқали фуқаро бошқарувида кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрикда йўловчининг шахсий буюмлари орасида декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар