8 январь куни Қамчиқ довонида қор уюми остида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги darakchi.uz'га маълум қилди.
Қайд этилишича, саккиз кишидан иборат гуруҳ чанғи учиш учун тоққа чиқишган. Сайёҳлардан бири селфи қилиш учун тақиқланган ҳудудга кирган, бироқ сирпаниб, йиқилиб тушган. Иккинчиси уни қутқармоқчи бўлганида улар қор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса Тошкент — Андижон — Ўш автомобиль йўлининг 141-километрида, махсус техника ҳаракатланиши учун мўлжалланган захира ҳудудида содир бўлган.
"Қамчиқ довонида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган"- дейилади хабарда.