АсосийЖиноят

Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди

У хитойлик инвесторларни чув туширганликда айбланмоқда.

'Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди'ning rasmi

2021 йил июнь ойидан Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қ.Д. хитойлик инвесторларнинг 350 минг доллардан ортиқ пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга асосланиб darakchi.uz юборган сўровига нисбатан Олий суд жавоб берди. 

Маълум қилинишича, инвесторларга таржимонлик қилган шахс жиноий шерик бўлган. Қ.Д фирибгарлиги ортидан 2024 йил июнь ойида лавозимидан озод этилган ва қамоққа олинган. 

Қ.Д. 2021 йилнинг июнь ойидан 2024 йил июнь ойига қадар Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, хизмат вазифаларига ҳудудий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларни модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чоратадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва амалга ошириш ҳамда ҳудудда
инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш кирса-да, ноқонуний йўллар билан моддий бойлик орттиришни кўзлаб, ўзининг хизмат вазифалари ҳамда мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик, яъни ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида 2023 йил сентябрь ойида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда инвестиция киритишни кўзлаб, Сирдарё вилоятига келган Хитой Халқ Республикаси фуқаролари Qin Dongfeng ва бошқаларнинг ишончига кириб, улар ўртасида боғловчи вазифасини бажариб келган, таржимон А.А.А ўғли билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, у орқали ўзларининг жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида олдиндан таниш бўлмаган Тошкент туманида яшовчи Ф.Ш.Х билан ноқонуний бойлик орттиришни кўзлаган. 

Судланувчи Қ.Д. ўзининг хизмат вазифалари ҳамда мавқеидан фойдаланиб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Qin Dongfengнинг 65 минг 550 АҚШ долларлик (802 млн. 637 минг сўм) жуда кўп миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жиноят 08.01.2025 15:15

    Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    Юк автотранспорт воситасида 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланган.

    'Кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жиноят 08.01.2025 13:21

    Кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланди

    Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 январь куни бола вафот этган.

    'Сурхондарёда қизига тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 27.12.2024 16:32

    Сурхондарёда қизига тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Турмуш ўртоғи аёли билан бирга яшамаётганини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

    'Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 25.12.2024 14:57

    Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Улар афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилганлиги маълум бўлди.

    'Фарғона ва Андижонда гиёҳвандлик билан  шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жиноят 23.12.2024 16:19

    Фарғона ва Андижонда гиёҳвандлик билан шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди

    Хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг. 372 гр. синтетик наркотик моддаси топилган.

    'Суриядаги террористик ташкилот аъзоларига ёрдам берган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2024 15:34