АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев БААга боради

Расмий ташриф 13-16 январь кунлари бўлиб ўтади.

'Шавкат Мирзиёев БААга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари Амирликлар пойтахтида Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.

Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф кун тартибидан Ўзбекистон-БАА дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, инвестициялар, "яшил" энергетика, инфратузилма, рақамлаштириш, сунъий интеллект, инновацион ривожланиш, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 09.01.2025 14:40

    Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин

    Пластик қадоқдаги товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан уларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус жойларни талаб қилиш режалаштирилмоқда.

    'Халқаро ҳамкорлардан Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 09.01.2025 13:08

    Халқаро ҳамкорлардан Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келди

    Хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

    'Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 08.01.2025 13:36

    Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади

    Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

    'Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 03.01.2025 16:42

    Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    Янги йил байрами муносабати билан хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.