АсосийЖамият

Бўстонлиқда Ўзбекистон "Қизил китоб"ига киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди

Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

'Бўстонлиқда Ўзбекистон "Қизил китоб"ига киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди'ning rasmi

Бўстонлиқ тумани Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли Ахсарсой ҳудудида назорат рейд тадбирлари олиб борилди, деб хабар берди Экология вазирлиги.

Маълум қилинишича, рейд давомида ҳудудда ҳайвон териси топилган. Ашёвий далил Фанлар академияси Зоология институти томонидан ўрганилганида Тян-Шан қўнғир айиғига тегишли эканлиги маълум бўлган.

Ўрганиш давомида айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилгани, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББга юборилган. Аниқлик киритилгач, қонуний тартибда тегишли чора кўрилиши таъминланади.

Маълумот учун, қўнғир айиқ заиф, кенг, бироқ мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES’нинг I иловасига киритилган. Овлаш тақиқланган ҳайвон ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов қўйилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:01

    Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов қўйилиши мумкин

    Бу бўйича президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    'Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди

    У 30 минг АҚШ долларига "савдолашиб", шундан 20 мингини олаётганда қўлга тушган.

    'Сирдарёда АҚШга виза олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:52

    Сирдарёда АҚШга виза олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Фирибгар ўз хизматини 10 минг долларга "баҳолаган".

    'Самарқандда келин сепини МИБ орқали қайтариб олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:46

    Самарқандда келин сепини МИБ орқали қайтариб олди

    Маълумотга кўра, келин-куёв бор-йўғи 5 кун бирга яшаган.

    '11 январь кунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:29

    11 январь кунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди

    Бугун кўплаб ҳудудларга туман тушади.

    'Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар  ходими устидан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2025 20:11

    Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар ходими устидан хизмат текшируви бошланди

    Ижтимоий тармоқларда унинг ҳаракати турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.