АсосийЖамият

Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов қўйилиши мумкин

Бу бўйича президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

'Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов қўйилиши мумкин'ning rasmi

Мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада 2025 йилда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва уларни кейинги авлодга етказиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириш кўзда тутилган.

Жумладан:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни электрон аукцион орқали бериш жорий этилади.

Бунда:

- квоталар Фанлар академияси томонидан ҳар йили аниқланадиган ўсимлик захираси асосида шакллантирилади;

- квота ва рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланиб, аукционга чиқарилади.

Шунингдек, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилинади.

Бунда:

- мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди;

- овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;

- шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш мақсадида республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишлари амалга оширилади.

Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири – А.Абдухакимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади

    Субсидия қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун берилади

    'Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёл қўлга олинди

    25 ёшли аёл 21 ёшли қизларни алдаб Истанбулга учириб юбормоқчи бўлган.

    'Боғчада илон билан томоша қўйилиши ортидан масъуллар жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    Боғчада илон билан томоша қўйилиши ортидан масъуллар жазоланди

    Ҳолат Пискент туманидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлгани аниқланди.

    'Абу-Дабидаги Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга автомобиль совға қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:50

    Абу-Дабидаги Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга автомобиль совға қилинди

    Президент мактабининг икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан BYD автомобили совға қилинди.

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    '“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 21:54

    “М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган

    Энергетика вазирлиги Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият бўйича тарқалган видеоларга изоҳ берди.