АсосийЖамият

Тошкентнинг айрим кўчалари транспорт ҳаракати учун чекланди

Пойтахт кўчаларида байрам муносабати билан парад ўтказилиш режалаштирилган.

'Тошкентнинг айрим кўчалари транспорт ҳаракати учун чекланди'ning rasmi

“14 январь Ватан ҳимоячилари куни“ муносабати билан 12 январь куни соат 15:30 да Амир Темур хиёбони бўйлаб отлиқ кавалерия бўлинмалари иштирокида “Отлар паради“ бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, шу муносабат билан пойтахтимизнинг қуйида келтирилган:

Истиқлол-Маҳтумқули кўчалари кесишган чорраҳаси,Истиқбол-Амир Темур кўчалари кесишмаси, Матбуотчилар-Амир Темур кўчалари кесишмаси, Мустақиллик шоҳ-Амир Темир кўчалари кесишмаси, Истиқлол-Амир Темур кўчалари кесишмалари ҳамда Амир Темур айланма ҳаракатида соат 15:00 дан соат 17:00 гача транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини тавсия этамиз, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар