АсосийЖамият

Ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳисобчи, газчи ва қўриқчи қўлга олинди

Учта вилоятда ўтказилган тезкор тадбирда ходимлар жиноят устида ушланган.

'Ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳисобчи, газчи ва қўриқчи қўлга олинди'ning rasmi

Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, дея хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. 

Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Д.К.” АЖ қўриқчиси М.А. фуқаролар С.У. ва Ё.И.нинг ишончига кириб, уларни ушбу корхонага ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З.нинг ишончига кириб, уни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса "Тошлоқтумангаз" газчиси М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб фуқаро А.С.ни ушбу газ таъминоти корхонасига ишга киритиб қўйиши эвазига муқаддам 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 640 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракалари ўтказилмоқда.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилояти божхона постларида 1 йилда қарийб 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    Тошкент вилояти божхона постларида 1 йилда қарийб 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди

    Вилоятда қўшни давлатлардан кириб келиш мумкин бўлган 16 та божхона пости бор.

    '2025 йилда Ўзбекистон ҳудудларида 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    2025 йилда Ўзбекистон ҳудудларида 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

    Жамоат транспорти учун замонавий 700 та автобус харид қилинади.

    'Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади

    Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини ҳам янада ошириш мақсад қилинган.

    'Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Истанбулдаги бош консулхона ўзбекистонликларни вояга етмаган фарзандларини хорижда назоратсиз қолдирмасликка чақирди.

    'Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига ўзгартириш киритилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:41

    Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига ўзгартириш киритилмоқда

    Энди тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

    'Жиззахда кулвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:31

    Жиззахда кулвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

    Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалмоқда.