АсосийЖамият

Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулдаги бош консулхона ўзбекистонликларни вояга етмаган фарзандларини хорижда назоратсиз қолдирмасликка чақирди.

'Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

12 январь куни Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйида бўлган 15 ёшли бола бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди. 

Қайд этилишича, консулхонага 66 ёшли Я.Х. 15 ёшли невараси Я.А.ни Текирдағ вилоятидаги болалар уйидан Ўзбекистонга олиб кетиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. У 2022 йилдан буён турли маъмурий-ҳуқуқий тўсиқлар сабабли набирасини Ўзбекистонга олиб кета олмай, оғир шароитга тушиб қолган, дейилади хабарда.

2024 йилнинг сентябрь ойида Туркия суди томонидан Х.Я. набирасини қарамоғига олиш ҳамда Ўзбекистонга олиб кетиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарилган.

Бироқ қарор кучга киргунга қадар бола болалар уйидан қочгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, болалар уйи маъмуриятининг тақдимномасига кўра Адлия органи томонидан бувиси Я.Х.га нисбатан "набирасини қочишини ташкиллаштиргани" юзасидан айб эълон қилинган.

Таъкидланишича, бош консулхона, Ташқи миграция агентлиги вакиллари, Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамкорлигида юқоридаги айбловларни рад этиш ҳамда Я.А.ни Ўзбекистонга қайтариш юзасидан келишувга эришилган.

Истанбулдаги бош консулхона ўзбекистонликларни вояга етмаган фарзандларини хорижда назоратсиз қолдирмасликка чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилояти божхона постларида 1 йилда қарийб 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    Тошкент вилояти божхона постларида 1 йилда қарийб 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди

    Вилоятда қўшни давлатлардан кириб келиш мумкин бўлган 16 та божхона пости бор.

    '2025 йилда Ўзбекистон ҳудудларида 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    2025 йилда Ўзбекистон ҳудудларида 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

    Жамоат транспорти учун замонавий 700 та автобус харид қилинади.

    'Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади

    Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини ҳам янада ошириш мақсад қилинган.

    'Ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳисобчи, газчи ва қўриқчи қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳисобчи, газчи ва қўриқчи қўлга олинди

    Учта вилоятда ўтказилган тезкор тадбирда ходимлар жиноят устида ушланган.

    'Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига ўзгартириш киритилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:41

    Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига ўзгартириш киритилмоқда

    Энди тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

    'Жиззахда кулвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:31

    Жиззахда кулвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

    Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалмоқда.