АсосийДунё

Вучич Путин ва Трамп учрашувини Сербияда ўтказиш таклифини берди

Сербия президенти Александр Вучич Сербияни “Путин ва Трамп ўртасидаги музокаралар учун ер юзидаги жуда мос бўлган жой" деб атади.

'Вучич Путин ва Трамп учрашувини Сербияда ўтказиш таклифини берди'ning rasmi

Сербия президенти Александр Вучичнинг таъкидлашича, у Сербияни Путин ва Трамп учрашуви учун мумкин бўлган жой сифатида таклиф қилмоқда

Вучичнинг фикрича, Сербия " Путин ва Трамп ўртасидаги музокаралар учун ер юзидаги жуда мос бўлган жой". 

Сербия Россия президенти Владимир Путин ва AҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар учун платформага айланишга тайёр, деди Сербия етакчиси Aлександр Вучич Pink TV телеканалига.

“Мен ҳеч қачон жаҳон ишларига аралашмаганман, лекин Сербия Россия президенти ва Aмерика президенти учрашадиган жойга айланишдан манфаатдор. Биз ҳар икки президент хавфсизлигини кафолатлашга тўлиқ тайёрмиз”, — деган Вучич.

Президентнинг сўзларига кўра, Трамп “Европада серб халқининг энг катта ишончига га” ва ўз навбатида Путин ҳам мамлакатда жуда машҳур. "Шундай экан, менимча, бу ер дунёда уларнинг урашуви учун жуда мос келади", - дея қўшимча қилган Вучич.

Малумки, 12 январ куни Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолц Путин билан учрашувга тайёргарлик кўрилаётганини айтган эди.

Сайланган президентнинг ўзи эса бу ҳақда аввалроқ, 2 кун олдин гапирган. Уолцнинг билдиришича, бу икки етакчи "яқин кунлар ёки ҳафталарда" телефон гаплашиши мумкин. Музокаралар формати суҳбат қандай ўтишига боғлиқ бўлади, деди Уолц. 

У Трамп 20 январдаги инаугурация маросимидан кейиноқ, ина Путин билан алоқа ўрнатиш мумкин, деб ҳисоблашини айтди.

Кремл АҚШ республикачиларининг сўзларини шарҳлар экан, Путиннинг хорижий етакчилар билан алоқаларга очиқлигини таъкидлашган. "Aфтидан, жаноб Трамп овал кабинетга киргани заҳоти бунга ҳаракат қила бошлайди", деган Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Европанинг яна бир давлати - Швейцария хам ўз ҳудудида Владимир Путин ва Доналд Трамп учрашувини ташкил этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил армияси ўнлаб фаластинликни қўлга олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:58

    Исроил армияси ўнлаб фаластинликни қўлга олди

    Женин шаҳрида аҳолига қарата ўт очилган.

    'Трамп Путинни музокараларга мажбурлай олади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:13

    Трамп Путинни музокараларга мажбурлай олади

    Трампнинг бўлажак миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Волтц ўз режалари билан ўртоқлашди.

    'Трамп Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 ёшгача пасайтиришга чақирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:18

    Трамп Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 ёшгача пасайтиришга чақирмоқда

    Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ўз баёнотида Украина Қуролли кучларида чақирув ёшини 18 ёшга тушириш тавсиясини берган.

    'Австралияда самолёт тимсоҳлар маконига қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:15

    'Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 20 нафардан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:17

    Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 20 нафардан ошди

    Қутқарувчилар кириб бормаган ҳудудларда яна кўплаб қурбонлар борлиги айтилмоқда.

    'Эрон Канада, Панама ва Гренландияни АҚШ "тажовузи"га қарши қўллаб-қувватлашини билдирди'ning rasmi

    Дунё 12.01.2025 22:40

    Эрон Канада, Панама ва Гренландияни АҚШ "тажовузи"га қарши қўллаб-қувватлашини билдирди

    Эрон ҳарбийлари расмий ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали Канада, Панама, Мексика ва Гренландияни АҚШнинг эҳтимолий тажовузи ва терроризмига қарши қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.