Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги Селфит шаҳарчасидаги уйларга рейд уюштирди.Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Фаластиннинг ВАФА ахборот агентлиги хабарига кўра, охирги кунларда Исроил аскарларининг ҳудудга босими кучайган ва улар даҳага кираверишда ҳам тўсиқ ўрнатган.
Агентликнинг хабар беришича, рейд давомида 70 га яқин киши, жумладан, кекса фаластинликлар қўлга олинган. Бундан ташқари, Исроил кучлари Селфитдаги Харис қишлоғида рейдлар уюштирган ва Женин шаҳрида фаластинликларга қарата ўт очган.
2023 йил 7 октябрда Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери Исроил аскарлари ва кўчманчиларининг фаластинликларга ҳужумлари ва ҳибсга олишлари ҳам ортди.