АсосийЖамият

Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди

Мукофотни БАА президенти топширди.

'Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилди. Ўзбекистон президенти матбуот котибининг маълум қилишича, мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида БААда расмий ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади.

Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.

Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Блогер “Jasjan” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 19:53

    Блогер “Jasjan” 5 суткага қамалди

    У “Hilton” меҳмонхонаси олдида “салбий қиз ва салбий бола” ролини видеога олган.

    'Самарқандда метро қурилади'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 19:16

    Самарқандда метро қурилади

    Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгармоқда.

    '“Халқ билан армия тобора яқин бўлиб бораётгани ҳарбий соҳа ривожига янгича куч ва сифат бағишламоқда”'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 17:57

    'Трампга Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 13:28

    Трампга Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланди

    Инаугурациядан сўнг Трамп орол хариди бўйича Дания билан музокалар бошлаши мумкин.

    'Ўзбекистонда 500 нафар раҳбарларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 13:25

    Ўзбекистонда 500 нафар раҳбарларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади

    БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси, халқаро ташкилотлар томонидан билдирилган тавсияларни бажарилиши мониторинг қилинади.

    'Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 13:17

    Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади

    Республикага импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати тасдиқланди.