АсосийЖамият

“Ташаббусли бюджет” доирасида айрим буюмларни харид қилиш тақиқланди

2025 йил 1-мавсумидан бошлаб молиявий мустақил бўлган ОТМларнинг “Ташаббусли бюджет” жараёнларида иштирок этишига рухсат этилмайди.

'“Ташаббусли бюджет” доирасида айрим буюмларни харид қилиш тақиқланди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2025 йил 13 январдаги қароригаасосан “Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар қилди

Унга кўра, ўз-ўзини молиялаштириш тизимига ўтилгани инобатга олинган ҳолда 2025 йил 1-мавсумидан бошлаб молиявий мустақил бўлган ОТМларнинг Ташаббусли бюджет жараёнларида иштирок этишига рухсат этилмайди.

Маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида Ташаббусли бюджет доирасида ташкилотлар томонидан барча турдаги автомобиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари, светофор), раҳбар ходимлар учун мебел жиҳозларини харид қилиш тақиқланади.

Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари 10 кун муддатда Ташаббусли бюджет доирасида харид қилиниши рухсат этилган товарларнинг аниқ тавсифларини акс эттирган ҳолда қайта шакллантирилган жиҳозлар реестрини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилиши лозим.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади ҳамда ҳар мавсум якунига кўра Сенатга ахборот киритиб боради.

Қарорда қайд этилишича, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Президентнинг 2024 йил 25 декабрдаги қарорига асосан Ташаббусли бюджет жараёни учун туман (шаҳар)ларда ажратиладиган маблағлар миқдорини режалаштиришда ҳудуддаги аҳоли сонидан келиб чиқиб тақсимлаш назарда тутилганди.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 миллиард сўм, энг юқори миқдори эса 45 миллиард сўм этиб белгиланди.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:43

    Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

    Маҳалла раисларининг навбатдаги сайлови 2025 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланди.

    'Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:52

    Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

    43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.

    'Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди

    Наркожиноятчилар 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    'Қаршидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    Қаршидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

    1 нафар ходим лавозимидан озод этилди, 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари “Интизомий кенгашлар” томонидан кўриб чиқилди.

    'Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:04

    Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

    Аввал “Қашқадарё сув таъминоти” АЖнинг бир ишчиси қудуқни тозалашга тушган ва кўп сув ютиши натижасида тоби қочиб, чиқа олмай қолган. Шериги ҳам ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:21