Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган шахс ҳисобланади.
Ҳозирда yнга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.