Тошкентда сурхондарёлик аёл 4 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда "Миллар" кўрсатувида хабар қилди.
Маълум қилинишича, оила асли Сурхондарёдан бўлиб, чақалоқлар шифокор кўригида бўлиши учун улар Тошкентга келган.
Оиланинг бунгача 2 ёшли қиз фарзанди бўлган. Эндиликда эр-хотиннинг фарзандлари сони 5 нафарни ташкил қилмоқда.
Эгизак чақалоқларнинг икки нафари ўғил, икки нафари эса қиз. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди. Айни вақтда улар соғлом.