АсосийЖамият

Ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

'Ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

Адлия вазирлиги хабарига кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. 

Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 20:03

    Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади

    Бу ҳақдаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    '"Барча ташқи ёзувлар ва эълонлар ўзбек тилида бўлиши керак"'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 19:49

    "Барча ташқи ёзувлар ва эълонлар ўзбек тилида бўлиши керак"

    Алишер Қодиров "Миллий тикланиш" партиясида "Ташқи ёзувлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси устида иш бошланганлиги маълум қилди.

    'Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 17:15

    Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади

    Ижарачилар талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилади.

    'Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 17:01

    Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

    Жорий йил 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 16:46

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '"FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP" акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 15:36