Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Марҳамат туманида Spark аянчли ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 8 январь куни соат 21:35 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани "Алитепа" МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-140 автомобиль йўлининг 40-километрида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Б.К. "Spark" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланган ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 1999 йилда туғилган йўловчи вафот етган ва бир йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.