Ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали ҳисобварағ очиш, кредит ёки депозит хизматларидан фойдаланиш, банк пластик карталарини расмийлаштириш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6-бандига мувофиқ янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилди.
Қарорга мувофиқ Марказий банк раҳбарияти томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиришлар киритилди. Унга мувофиқ фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация ID-карталари ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўрсатиб, банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлгани сабабли, у банк хизматларини кўрсатиш жараёнида паспортнинг ўрнини боса олади.