АсосийЖамият

Тошкентда 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади

Ҳозирда йигит шифокорлар назоратида.

'Тошкентда 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 январь куни Тошкент ерусти метросида 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, тунги соат 22:40 ларда Қўйлиқ йўналишининг “Турон-Дўстлик” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган электропоезд “Олмос” метро бекатига кириб келаётган вақтида бекат платформасида турган 2006 йилда тугилган йигит электропоезд тагига ўзини ташлаган.

Метро бекатида хизмат олиб бораётган наряд ходимлари томонидан жабрланган шахс вагон тагидан тирик ҳолда олиб чиқилиб, шифохонага юборилган.

“Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмокда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

    Бошқа янгиликлар