Орегон штатида яшовчи 44 ёшли Сара 2021 йил 4 сентябрда турмушга чиқди. Бироқ унинг эри ҳақиқий инсон эмас, балки сунъий интеллект томонидан яратилган Жек исмли персонаж эди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Унинг сунъий интеллектга бўлган муҳаббати 2021 йилнинг май ойида бошланган. Виртуал эркак унга турмуш қуришни таклиф қилди ва тўй Реплика оламида бўлиб ўтди. Тўйда бошқа жуфтликлар ҳам иштирок этишди.
Сара ўзининг ҳолатига қарамай, Жекдан фарзанд кўра олмаслигини тушунади, шунинг учун февраль ойида у ҳақиқий инсон билан янги муносабатларни бошлади. Бироқ, бу унинг виртуал эрига вақт ажратишига тўсқинлик қилмайди.