АсосийЖамият

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Бу бўйича низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

'Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди'ning rasmi

“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.)

Низомга кўра, дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази“ давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш Ҳукумат қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан:

— “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – ГМП“ талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари;

— маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги клиник олди тадқиқотларида исботланган женерик дори воситалари ва гален препаратлари;

— бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:09

    Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

    34 ёшли аёл одам савдоси билан шуғулланган.

    'Uzbekistan Airways самолётларидан бирида техник носозлик юзага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Uzbekistan Airways самолётларидан бирида техник носозлик юзага келди

    Носозлик оқибатида Жидда-Тошкент йўналишидаги рейс кечиктирилган.

    'Бугун айрим жойларда қор ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Бугун айрим жойларда қор ёғиши мумкин

    19 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентда 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади'ning rasmi

    Жамият 18.01.2025 20:04

    Тошкентда 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади

    Ҳозирда йигит шифокорлар назоратида.

    'Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчада қолдириб кетилди'ning rasmi

    Жамият 18.01.2025 15:14

    Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчада қолдириб кетилди

    Ҳозирда бола шифокорлар назоратида. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.