Самарқанд вилояти Пайариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 15 январь куни содир бўлган. Пайариқ туманидаги ички йўлларнинг бирида ҳаракатланаётган “Жигули” машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда ҳайдовчи ва машина йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ содир бўлган маҳаллада вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.