АсосийДунё

Трамп митингда Украинадаги урушни тугатишга ваъда берди

Трамп АҚШ тарихидаги "президентликнинг энг муваффақиятли 100 кунлиги"ни ваъда қилди.

'Трамп митингда Украинадаги урушни тугатишга ваъда берди'ning rasmi

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги тартибсизликни тўхтатишга ва учинчи жаҳон урушининг олдини олишга ваъда берди. Бу ҳақда у 19 январ, якшанба куни кечқурун ўзининг инаугурацияси арафасида Вашингтонда ўтказилган митингда маълум қилди.

Трамп АҚШ тарихидаги "президентликнинг энг муваффақиятли 100 кунлиги"ни ваъда қилди

"Америка халқи бизга ишонди ва бунинг эвазига биз уларга Америка тарихида президентлик давридаги энг яхши биринчи кунни, энг ажойиб биринчи ҳафтани ва энг муваффақиятли биринчи 100 кунни берамиз", деди Доналд Трамп тарафдорларига АҚШ пойтахтида. Reuters агентлигининг хабар беришича, сиёсатчи президентлик фаолиятининг дастлабки соатларидаёқ юзга яқин ижро фармойишларини имзоламоқчи.

Трамп ўзининг биринчи ташаббуслари АҚШ чегара хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилиш, хилма-хиллик ташаббусларини чеклаш, 2021 йил 6 январда Капитолийда бўлиб ўтган намойиш иштирокчиларини афв этиш, табиий ресурслар қазиб олишни кўпайтириш, давлат хизматчиларининг оммавий алмашинуви ва бошқа сиёсий масалаларга тегишли эканлигини эълон қилди. 

Сайланган президент ўз нутқида Жо Байден маъмуриятининг «ҳар бир радикал ва аҳмоқона фармонини» лавозимга киришганидан кейин бир неча соат ичида бекор қилишга ваъда берди. Бундан ташқари, у 20 январ оқшомига қадар АҚШда ноқонуний тўдаларга қарши курашни бошлаш ва мамлакатда «Темир гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Трамп, шунингдек, ижтимоий тармоқни Хитойдан ташқаридаги шахсга сотишни талаб қилувчи қонун кучга киргани туфайли бир кун аввал америкалик фойдаланувчилар вақтинча фойдалана олмаган TikTok иловаси мавзусини ҳам эътибордан четда қолдирмади.

АҚШ собиқ генерали: Трамп Путинга кучини кўрсатишга ҳаракат қилади

АҚШнинг истеъфодаги генерали Бен Ходжес фикрича, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан муносабатларида кучли эканини намойиш этади. АҚШнинг Европадаги собиқ бош қўмондони 17 январ куни Der Spiegel нашрига берган интервюсида: "Мен президент Трамп мағлубиятга учраган одам бўлишни истамайди, деган умиддаман", деди.

Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга Ходжес Трампнинг сайлов кампанияси давомидаги барча баёнотларини том маънода қабул қилмаслигини айтди. Сайлов кампанияси давомида республикачи Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.

Унинг ёндашуви Россия ва Украинага музокаралар олиб бориш ва тезда тинчлик ўрнатиш учун қаттиқ босим ўтказишдан иборат эди. Бу Трампнинг Украинага қўллаб-қувватлашни қисқартириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Бироқ, сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, республикачи, хусусан, олти ой ичида урушни тугатиш учун ечим топишга умид қилаётганини айтиб, янада эҳтиёткорона гапира бошлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия уч давлатдан маҳсулот олиб киришни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Сурия уч давлатдан маҳсулот олиб киришни тақиқлади

    Россия, Эрон ҳамда Исроилдан маҳсулот келтириш ҳолати аниқланса, улар мусодара қилиниши билдирилган.

    'Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:10

    Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

    Аввалроқ гаровга олинган уч нафар исроиллик ватанига қайтган эди.

    'Америкалик аёл сунъий интеллектга турмушга чиқди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2025 21:03

    Америкалик аёл сунъий интеллектга турмушга чиқди

    Уларнинг муносабати 2021 йилнинг май ойида бошланган.

    'Туркияда спиртли ичимликдан заҳарланиб, яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2025 16:03

    Туркияда спиртли ичимликдан заҳарланиб, яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Аввалроқ, спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар 14 нафар экани ҳақида хабар берган эдик.

    'Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2025 08:07

    Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 14 йилга қамалди

    Шунингдек, Имрон Хоннинг рафиқаси Бушра Биби ҳам етти йилга озодликдан маҳрум этилган.

    'Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 20:44

    Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди

    Уларнинг барчаси Савдо марказида ушланиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб кетилган.