Ўзгидромет хабарига кўра, эртага республикамизнинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 дарада илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Чоршанба куни мамлакатимиз ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди.
Пайшанба куни куннинг биринчи ярмида республиканинг фақат марказий ва шарқий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи, 2 даража совуқ-3 даража илиққача, шимолий ҳудудларда кечаси 8-13 даража гача совуқ, кундузи 0-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.
Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқдан ошмайди, кундузи 2-7 даража илиққача, шимолда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Ҳафта давомида республика бўйлаб туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-12 м/с тезликда эсади, 21-23 январ кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 21-22 январ кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда: Бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 10-12 даража гача илиқ бўлади.
Эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Чоршанба куни ёмғир ёғиши, қорга айланиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ бўлади.
Пайшанба куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.