“Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида 2 нафар қизга мўмай даромад ваъда қилиб, алдов йўли билан Туркияга жўнатаётган шахс, халқаро аэропортда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди.
Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимларитомонидан ўтказилган назорат тадбирда, Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 й.т. аёл(Н.К.) осон пул топиш мақсадида, Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қиз (С.Т. ва М.М.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатанЎзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш биланжазоланиши мумкин.