Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 21 январь кун. Туркиянинг Карталкая тоғ-чанғи курортидаги 11 қаватли меҳмонхонада йирик ёнхин содир бўлган. Ҳодиса юз берган пайтда меҳмонхонада 200 дан ортиқ одам бўлган.
Ёнғин дастлаб меҳмонхона ресторанида бошланган, кейин аланга бутун бинони қамраб олган.
Айни пайтда қурбонлар сони 76 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди. Аввалроқ 66 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.