АсосийЖамият

Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин

Давлат идораларида миллий либосда юриш тавсия этилади, ҳар жума “Миллий либослар куни” деб белгиланади.

'Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин'ning rasmi

Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов 21 январь куни “Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун, президентнинг фармон ва қарорларига мувофиқ Тошкент шаҳрининг ижтимоий-маданий ривожланишини таъминлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзбек халқининг миллий бой маданий меросини тарғиб қилиш, пойтахт аҳолисининг миллий либосларга эътиборини қаратиш орқали эстетик дидини ошириш, туризмни ривожлантириш мақсад қилинган.

Қарор билан миллийликни кенг тарғиб қилиш бўйича Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи таркиби, миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Миллий Тошкент” лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ишчи гуруҳ 15 кишидан иборат бўлиб, унга Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султанова раҳбарлик қилади.

Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • миллий либослар ва миллийликни оммалаштиришга оид тарғибот материалларини ишлаб чиқиш;
  • корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
  • оммавий тадбирлар даврида миллий либослар ва миллийликнинг мавқеини мустаҳкамланишини таъминлаш;
  • миллий либослар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
  • мавзуга оид ўқув-семинарлари, танловлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
  • қарорнинг бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликлари миллий либосларда юришни, миллийликни тарғиб қилишни ва миллий маданиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларни кўради.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларда ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” деб белгиланади ва барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоаларида тарғиб қилинади. Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳокимликлар қошидаги бошқарма, ташкилот ва бўлимлар, бошқа давлат органлари ва муассасалари ходимлари иш кунларида миллий либосларда юриши тавсия этилади (тасдиқланган хизмат кийимлари бундан мустасно). Ходимларнинг миллий либосларда юриши учун алоҳида шарт-шароитлар яратиб берилади.

Бундан ташқари, шаҳар миқёсида ўтказиладиган барча оммавий тадбирлар (байрамлар, фестиваллар, кўргазмалар, спорт мусобақалари, концертлар ва бошқалар) миллий услубда безатилишини ҳамда иштирокчиларнинг миллий либосларда бўлишини таъминлаш чоралари кўрилади. Оммавий тадбирларда энг яхши миллий либослар намойиши, миллий ўйинлар, миллий рақс ва қўшиқлар танловлари ўтказилиб, ғолибларга совғалар ҳамда дипломлар бериб борилиши ташкил этилади.

Жамоат транспортлари, метро вагонлари ва бекатларда “Миллий либос барчага ярашади” шиори остида миллийликни тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Миллий қадриятлар ва миллий либослар мавзусида турли танловлар, викториналар, ўйинлар ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилиши ҳамда ушбу кўрик-танлов ва “челлендж”лар ўтказилиб, унда фаол иштирок этганлар ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилиши режалаштирилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марғилонда Nexia ҳайдовчиси 3 нафар ўқувчини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    Марғилонда Nexia ҳайдовчиси 3 нафар ўқувчини уриб юборди

    Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ўқувчи шифохонага ётқизилди, икки нафарига жойида ёрдам кўрсатилди.

    'Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатга учради

    Амур вилоятида ишчиларни олиб кетаётган автобус енгил автомобиль билан тўқнашиб, йўл четига чиқиб ағдарилди.

    '3 ёшли қизнинг пичоқланиши ортидан Деновдаги инспектор жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:55

    3 ёшли қизнинг пичоқланиши ортидан Деновдаги инспектор жазоланди

    Рухий хаста аёл суд қарорига биноан мажбурий даволаниши керак эди, аммо бу ижро этилмади.

    'Тошкентдаги 10 та кўчада BRT тизими барпо этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Тошкентдаги 10 та кўчада BRT тизими барпо этилади

    Ушбу ишларни амалга ошириш учун 126 млн доллар сарфлаш кўзда тутилмоқда.

    '2026 йилда Ҳажга борувчилар учун янги тиббий талаблар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    2026 йилда Ҳажга борувчилар учун янги тиббий талаблар жорий этилди

    Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2026 йилги Ҳаж мавсумидан бошлаб зиёратчилар учун соғлиқни сақлаш бўйича янги тартибни эълон қилди.

    'Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 20:58

    Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди

    Республиканинг барча ҳудудларида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 328 та ҳолат аниқланди.