АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда совуқ ҳаво бўлади, баъзи ҳудудларда қор ёғади

Йўлларда яхмалаклар кузатилиши мумкин.

'Бугун Ўзбекистонда совуқ ҳаво бўлади, баъзи ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1°совуқ-1° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида  баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача  кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар