АсосийЖамият

“Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди

Темир йўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлиб, энди Паркент тоғларига тўғридан-тўғри бориш мумкин бўлади.

'“Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди'ning rasmi

Бугун Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Байтқўрғон – Паркент” оралиғида электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиши бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар қилди. 

Лойиҳа бўйича “Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади. Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.  

Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та тунел туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темир йўли кесишмаси  қурилиши режалаштирилган.

Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач Паркент туманининг тоғли сўлим гўшаларига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортишига замин яратилади.

    Бошқа янгиликлар