Қорақалпоғистон Республикасида 2,8 млрд сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Департаментнинг Қораўзак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, жами 1,1 млн куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,8 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.