АсосийЖамият

2024 йилда содир бўлган автоҳалокатлар статистикаси очиқланди

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган, 9 мингга яқин фуқаро тан жароҳати олган.

'2024 йилда содир бўлган автоҳалокатлар статистикаси очиқланди'ning rasmi

Бугун, 24 январь куни Сенат ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, ЖП кодексларига ҳамда МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокамаси ўтказилди. 

Аниқланишича, 2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар инсон тан жароҳати олган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмаслик сабаб бўлаётгани таъкидланди. 

 "Ўтказилган ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатадики, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслиги ва бу билан жазо муқаррарлиги таъминланмагани йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда, Қонунда эса юқоридаги каби салбий оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилувчи янги нормалар мавжуд",- деди Сенат қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов. 

Қайд этилишича, қонун билан Жиноят, ЖП ҳамда МЖтКга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

    Бошқа янгиликлар