АсосийЖамият

Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳарорат кузатилади

Айрим жойларга туман тушиши мумкин.

'Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳарорат кузатилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг берган хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ, шимолда 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар