АсосийЖамият

Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди

Тарбиячи уни тинчлантириш учун урган.

'Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи сингани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги "Солнышко" хусусий МТТда содир бўлган.  

Унда тарбиячи ёрдамчиси Й.М. тарбияланувчи С.А.ни тинчлантириш мақсадида уни юзларига уриб, тортганича ётоқхонага олиб кирган. Жароҳат етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган.  

“Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар