АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ноқонуний балиқ овлаганлар қўлга тушди

Улар 3 киши бўлган.

'Тошкент вилоятида ноқонуний балиқ овлаганлар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Туябўғиз" сув омбори ҳудудида ноқонуний балтқ овига қарши назорат тадбири ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида давомида 3 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда лескали тўр ёрдамида балиқ овлаётгани аниқланди.

Ҳуқуқбузарлар С.Т, Д.А ва У.Б. ларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 16.005.000. сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судига юборилди. Ноқонуний балиқ овидаги 1 дона резинали қайиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунига қадар вақтинча олиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар