АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг "Амирсой"да норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.

'Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг "Амирсой"да норасмий учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди.

Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларимизнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:20

    Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    Биринчи Президент таваллуд кунига бағишланган тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

    '“Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция” тўрт тилда нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:03

    “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция” тўрт тилда нашр этилди

    Ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилида нашр қилинган тўплам тақдимот қилинди.

    'Ҳар бир тармоқ кесимида энергияни 10-15 фоиз иқтисод қилиш вазифаси қўйилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 29.01.2025 09:34

    Ҳар бир тармоқ кесимида энергияни 10-15 фоиз иқтисод қилиш вазифаси қўйилмоқда

    Ҳисоб-китобга кўра, 2030 йилда 117 миллиард киловатт соат, 2035 йилда эса 135 миллиард киловатт соат электр энергияси талаб этилади.

    'Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 28.01.2025 16:07

    Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда

    Шунингдек, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.

    'Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади'ning rasmi

    Сиёсат 28.01.2025 13:50

    Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади

    Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвонини бериш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

    'Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 28.01.2025 09:40

    Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

    Шу пайтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.