АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Польшада 20 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик бор.

'Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Сўнгги йилларда Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов хабар қилди.

Поляклар бу муаммони Марказий Осиё, хусусан, ўзбекистонлик ишчилар билан ҳал қилмоқчи. Dziennik Wschodni журналида қайд этилишича, Польша иш берувчилари ўзбекларни меҳнатсевар, ўз касбини яхши кўрадиган ва интизомли, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчан, деб билади.

Дастлаб, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика, мебел ишлаб чиқариш соҳасида фуқароларни ишга жалб қилиш режалаштирилган.

Журналда қайд этилишича, Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон хорижда яхши меҳнат шароитларини қидираётган малакали ишчиларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Илгари ишлаш учун Россияга борган ўзбекистонликлар эндиликда инсон ҳуқуқлари тамойиллари ва ишчилар ҳуқуқлари риоя этиладиган Европада ишлаш истагини билдирмоқда. Польша компаниялари буни инобатга олган ҳолда нафақат меҳнат бозорига жалб этиш мумкин бўлган ишчилар борлиги, балки уларнинг малакасини ҳам қадрлаб, ушбу салоҳиятдан кўпроқ фойдаланмоқчи.

Шу мақсадда Worksоl каби Польша бандлик агентликлари Польша меҳнат бозорида ўсиб бораётган талабни қондириш учун Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидан ишчиларни йўллаш учун кенг имкониятларни излай бошлади. Worksоl компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини ҳам очди.

Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти она тилидан ташқари рус тилида ҳам гаплашади, бу эса полшалик иш берувчилар билан мулоқотни осонлаштиради. Чунки Польшанинг кўплаб корхоналарига украинлар, беларуслар, молдованлар ҳам ишга жалб этилгани учун рус тилида сўзлашувчи координаторлар бор.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Польшада 20 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик бор. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:00

    “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

    Ғолиблар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

    'Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:30

    Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида чекловлар жорий этилди

    Бу ушбу назорат-ўтказиш пунктида олиб борилаётган модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.

    'Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:18

    Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

    Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди

    'Андижонда ота буфетдан сўроқсиз егулик олиб еган қизини калтаклаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:00

    'Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқими 57 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:11

    Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқими 57 фоизга ошди

    2024 йилда Тошкент метроси 270,3 миллион йўловчи ташиди, бу 2023 йилгига қараганда 98,3 миллион кишига кўп.