АсосийДунё

Мексика кўрфази номи Америка кўрфази деб ўзгартирилди

Бу ҳақда АҚШ Ички ишлар вазирлиги эълон қилди.

'Мексика кўрфази номи Америка кўрфази деб ўзгартирилди'ning rasmi

АҚШ Ички ишлар вазирлиги Мексика кўрфазининг номи Америка кўрфази деб ўзгартирилгани ҳамда Шимолий Америкадаги энг баланд чўққиси – Аляскадаги Денали тоғи эндиликда Мак-Кинли тоғи деб номланишини эълон қилди.

CBS News телеканали маълумотига кўра, иккала қадам ҳам Президент Дональд Трамп ўз лавозимини эгаллаганидан кейин имзолаган фармонга мувофиқ амалга оширилган.

Вазирликнинг пресс-релизида айтилишича, номларнинг ўзгариши "мамлакатнинг Қўшма Штатлар буюк меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодлар қаҳрамонлар мероси ва тарихий қадриятларни ҳурмат қилишини таъминлашга содиқлигини тасдиқлайди".

"Вазирлик ҳузуридаги Географик номлар кенгашига энди АҚШ Географик номлар ахборот тизими (GNIS) даги расмий федерал номенклатурани зудлик билан янгилаш топширилади, – дейилади хабарда. – "Америка кўрфази" номи федерал маълумотномаларда қўлланилсада, бошқа давлатлар бу номни тан олишлари шарт эмас".

Қайд этилишича, 2015 йилда Мак-Кинли тоғи АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Барак Обама томонидан Аляска туб аҳолисининг анъанавий номи бўлган Деналига ўзгартирилган. Бунгача тоғ расман 1901 йилда ўлдирилган мамлакатнинг собиқ Президенти Уильям Мак-Кинли номи билан аталган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ҲАМАС бу ҳафтада яна олти асирни озод қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:24

    ҲАМАС бу ҳафтада яна олти асирни озод қилади

    Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили хабар берди.

    'Жанубий Корея президентига давлат тўнтаришини уюштириш айби қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:42

    Жанубий Корея президентига давлат тўнтаришини уюштириш айби қўйилди

    Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Юн Сок Ёлни давлат тўнтаришини ташкил этишда расман айблади.

    'Украинада тинчлик бўйича музокаралар апрелъ-май ойларида ўтазилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Украинада тинчлик бўйича музокаралар апрелъ-май ойларида ўтазилиши мумкин

    Трампнинг Украинадаги урушни тугатишга қаратилган баёноти халқаро ҳамжамиятда тинчлик музокаралари бўйича умидларни кучайтирди.

    'КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши қаттиқ жавоб чораларини ваъда қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:01

    КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши қаттиқ жавоб чораларини ваъда қилди

    Пхеньян АҚШни Корей ярим оролида ҳарбий устунликка эришиш учун ҳаракат қилаётганликда айблади.

    'Трамп АҚШда 12 та мустақил генерал инспекторларни ишдан бўшатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:57

    Трамп АҚШда 12 та мустақил генерал инспекторларни ишдан бўшатди

    Ишдан бўшатилганлар орасида мудофаа, ички ишлар, таълим ва савдо вазирликлари инспекторлари ҳам бор.

    'Хитойнинг Шэньян шаҳридаги савдо марказида портлаш рўй берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:48