Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Damas” уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2025 йил 23 январь куни содир бўлган. М-41 автомобиль йўлининг Термиз тумани ҳудудидан ўтган қисмида Термиз-Шўрчи йўналишида ҳаракатланаётган “Damas” машинаси йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.
Оқибатда Термиз туманидаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола оғир тан жароҳатлари олган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юз берган маҳаллада ЙПХ мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган ва унда ҳайдовчилар ҳам ота-оналар ҳушёрликка чақирилган.