АҚШ ҳарбий самолётларида 160 нафар ноқонуний мигрант Гватемалага депортация қилинди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
"Жами 538 нафар жиноят содир этган ноқонуний мигрант ҳибсга олинди, улардан 160 нафари Гватемалага депортация қилинди. Бу тарихдаги энг йирик оммавий депортация", — дея изоҳ берди АҚШ президенти матбуот котиби Кэролайн Левит.
Левитнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган ва депортация қилинадиганлар орасида терроризмда гумонланган шахс, Венесуэладаги “Трен де Арагуа” жиноий гуруҳнинг тўрт аъзоси ва вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларда айбланган бир нечта ноқонуний мигрантлар ҳам бор.