АсосийДунё

Жанубий Корея президентига давлат тўнтаришини уюштириш айби қўйилди

Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Юн Сок Ёлни давлат тўнтаришини ташкил этишда расман айблади.

'Жанубий Корея президентига давлат тўнтаришини уюштириш айби қўйилди'ning rasmi

Жанубий Корея президентига давлат тўнтариши уюштириш айби қўйилди. 

Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Юн Сок Ёлни давлат тўнтаришини ташкил этишда расман айблади. У, шунингдек, Миллий ассамблея спикери У Вон Сикни ва бошқа асосий сиёсий арбобларни ҳибсга олишни режалаштирганликда айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Юн Сок Ёл собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва бошқалар билан биргаликда 3 декабрда қўзғолон уюштириш учун тил бириктирган. Бу мақсадда, қуролли тўқнашув ёки шунга ўхшаш миллий инқироз аломатлари йўқлигига қарамай, ноқонуний ҳолат эълон қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, президентнинг ҳамтовоқлари рақиб партиялар раҳбарлари ва сайлов кузатувчиларини ҳибсга олишлари керак эди.

Сеул марказий округ суди прокуратуранинг ҳибс муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосини икки марта рад этгани сабабли, президентни 27 январь, душанба куни озод қилиш керак эди. Бироқ, қўйилган айблов туфайли, Юн Сок Ёл қамоқда қолади. Агар у қўзғолонда айбдор деб топилса, умрбод қамоқ ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Жанубий Корея парламенти 3 декабрда жорий қилинган ҳарбий ҳолат туфайли Юн Сок Ёлни президентлик лавозимидан четлатган эди. Мамлакатнинг Коррупцияга қарши терговлар бошқармаси давлат раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер бериб, уни 15 январда қўлга олган. 23 январда президентнинг қўзғолон иши прокуратурага топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.