АсосийСиёсат

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади

Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвонини бериш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

'Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Мингбаев Убайдулла Курбановичга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони берилсин.

    Бошқа янгиликлар